Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (17,6 фоиз), Россия (15,9 фоиз), Қозоғистон( 7,8 фоиз), Жанубий Корея ( 6,7 фоиз), Туркия ( 5,3 фоиз), Қирғизистон (2,4 фоиз) ва Германия ( 2,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг январ-июль ойлари якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 19 544,2 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 4 659,2 миллион АҚШ долларига ёки 19,3 фоизга камайган.