Мамлакатмиз Бош консули Фарид Насриев китобларни кутубхона директори Мадина Тимерзаяновага топширди.

Татаристон Миллий кутубхонаси директори тақдим этилган китоблар учун миннатдорлик билдириб, ушбу нашрлар кутубхона ўқувчилари ўртасида алоҳида ўрин эгаллашини таъкидлади.

Бундан ташқари, Мадина Тимерзаянова Ўзбекистон кутубхоналари билан ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини қайд этди. У китоб ва адабиётлар алмашинуви бўйича «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети кутубхонаси билан ҳам алоқаларни йўлга қўйиш таклифини билдирди.