Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 115,3 минг донага ёки 59,4 фоизга ошган.
2025 йилда Ўзбекистон энг кўп телевизор етказиб берган давлатлар:
Россия – 189 117 дона;
Озарбайжон – 56 934 дона;
Туркия – 18 684 дона;
Арманистон – 17 596 дона;
Украина – 8 857 дона;
Бошқа давлатлар – 17 981 дона.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 33,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.