Ашхободда 12 май куни “Туркман темир йўллари” агентлиги томонидан Ўзбекистон, Туркманистон ва Эроннинг темир йўллар соҳасидаги мутассадилари ўртасида видеомузокара бўлиб ўтди.
Музокарада Туркманистон Бош вазирнинг транспорт, алоқа ва саноат масалалари бўйича ўринбосари Байрамгелди Овезов, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев, Эрон йўл ва шаҳар қурилиш вазири Муҳаммад Исломи иштирок этди.
Йиғилишда коронавируснинг темир йўл соҳаси, савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда коронавируснинг таъсирини қисқартириш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама қилди.