Қайд этилишича вилоятда ягона ҳисобланган бундай улкан қувватли трансформатор пунктининг қиймати 7,5 млрд. сўмни ташкил этади.

У ўтган йилнинг ноябрь ойида фавқулодда аварияли ҳолатда ўчиб, кўплаб истеъмолчиларга вақтинчалик ноқулайлик туғдирган, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ва муҳокамаларга сабаб бўлган 16000 кВа қувватга эга бўлган маънан эскирган ТП ўрнига ўрнатилади.

Туман электр тармоқлари мутасаддиларининг маълум қилишича, мазкур янги ТП ни 14 май, жума куни нимстанцияга ўрнатиш ва тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.

Улкан қувватли янги ТПнинг тўлиқ ишга тушиши билан 20 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари ва 150 дан ортиқ улгуржи истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.