Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича,  учрашув давомида савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, 2020 йилнинг иккинчи ярмида Тошкентда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини биргаликда ҳал этиш учун самарали платформа сифатида ўзини кўрсатган савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ҳамда Ўзбекистон-Туркманистон ишбилармонлик Кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказиш долзарблиги таъкидланди.

Ўзбекистон-Туркманистон чегарасида чегара савдо зоналарини яратиш масалалари кўриб чиқилди, бу эса икки мамлакат бозорларида талабга эга қишлоқ хўжалиги ва маиший техника, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ҳамда нефт-кимё маҳсулотлари етказиб бериш орқали товар айланмасини сезиларли даражада ошириши мумкин.

Рауф Нуруллаев