Бугун Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди. Йигитларимиз Индонезияда ўтаётган мундиалнинг илк ўйинида Мали жамоасига қарши тўп суради.
Учрашувни уругвайлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Техера Густаво, унга қанотларда ҳамюртлари Баррерио Карлос ва Ниэвас Андрес ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Аранда Априсманга (Индонезия) топширилган.
Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00 да Суракарта шаҳридаги «Манаҳан» стадионида старт олади.
Малумот учун, Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида «Б» гуруҳида Канада, Мали, Испания билан гуруҳдан чиқиш учун баҳс олиб боради. Мазкур турнир 10 ноябрдан 2 декабрга қадар давом этади.