Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида Қирғизистон Республикасидан ноқонуний олиб ўтувчи ер ости йўллари аниқланди.

Жорий йилнинг 3 ва 9 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тезкор тадбирлар олиб борилди. 

Тадбирда Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти Қора-Суу тумани ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудига олиб кирувчи, ҳар бирининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150-200 метрли иккита ер ости йўллари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирги вақтда, ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 223-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.