Мулоқот давомида Ўзбекистон–Беларусь ҳамкорлиги, хусусан парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва тадбиркорлик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари диққат марказда бўлди.
Таъкидланганидек, икки томонлама муносабатларда парламентлараро мулоқот муҳим ўрин тутади. Икки давлат парламент вакилларининг МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Парламентлараро иттифоқ каби халқаро парламент ташкилотлар доирасидаги фаол ҳамкорлиги эътироф этилди.
Парламент аъзолари олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан парламент назоратини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Беларусь бизнес доиралари ва тадбиркор аёллар биринчи бизнес-форуми, унда тадбиркор аёлларнинг фаол иштироки масалалари муҳокама этилди. Ушбу форум аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришига, мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича янги таклифларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш учун самарали майдонга айланишига умид билдирилди.
Шунингдек, томонлар маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида ҳам фикр алмашди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.