Маълум қилинишича, учрашувда минтақадаги вазият муҳокама қилиниб, ҳар қандай кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизликка оид оқибатларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланган.

«Барча келишмовчилик ва низолар фақат тинч йўл билан — мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этилиши муҳимлигига доир қатъий ва изчил позициямизни яна бир бор тасдиқладик», — деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-саҳифасида.