Абдулазиз Камиловнинг мактубида Ўзбекистон Финляндияни Европадаги ишончли ҳамкор деб билиши ҳамда узоқ муддатли ва кўп қиррали икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга муҳим аҳамият қаратиши қайд этилган.
“Биз Финляндиянинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни доимий қўллаб-қувватлашини, шунингдек, Хельсинкининг Орол денгизи минтақасидаги экологик муаммоларни ҳал этишга қўшган ҳиссасини юксак қадрлаймиз”, — деб ёзади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Ўз навбатида, Пекка Хаависто ўтган йиллар давомида мамлакатлар дўстона ҳамкорликни ривожлантиришда салмоқли муваффақиятларга эришганини таъкидлади. Финляндия томони Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлиги маълум қилинди.
“Келгусида мамлакатларимиз ўртасида, жумладан, савдо, инвестиция, таълим соҳаларида янада яқин ҳамкорликнинг гувоҳи бўламиз”, дея таъкидлади Финляндия Ташқи ишлар вазири.