Самимий суҳбатдан сўнг давлат раҳбарларининг рафиқалари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Халқаро инклюзив хабга ташриф буюрдилар.

Олий мартабали меҳмонга хабнинг инклюзив касбий таълимни ривожлантириш, замонавий таълим технологияларини жорий этиш, шунингдек, ёшларни, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни талаб юқори бўлган кўникма ва касбларни эгаллашда қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолияти тақдим этилди.

Ташриф давомида Биринчи хонимлар хабнинг ўқув устахоналари ва лойиҳалари билан танишиб, таҳсил олаётган ўқувчилар билан мулоқот қилдилар.

Элке Бюденбендер Ўзбекистонда инклюзив жамиятни шакллантириш, касбий таълимни ривожлантириш ва ёшлар учун имкониятларни кенгайтириш борасида олиб борилаётган амалий ишларни юқори баҳолади.