Р.Кумар Ҳиндистон Ўзбекистон билан барча соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик дўстона алоқаларнинг муҳим таркибий қисми эканини қайд этди.

Томонлар ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасида ўзаро муносабатларни янада чуқурлаштириш мақсадида мавжуд барча имкониятлардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш мақсадида қўшма корхоналар очиш ва ҳамкорликда ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди, деб хабар беради «Дунё» АА.