Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда парламентлараро алоқаларни йўлга қўйиш масалалари диққат марказида бўлди.
Мулоқот давомида давлатлараро муносабатлар фаоллашувининг амалий қадами сифатида парламентлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Олий Мажлиснинг Кипр Вакиллар палатаси билан мулоқотини барча даражаларда тизимли ва самарали йўлга қўйиш, шунингдек, халқаро парламент тузилмалари доирасида конструктив ҳамкорликни ўрнатиш бўйича келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.