Тошкент шаҳрида ўтказилган мазкур мулоқотда бу икки мамлакат ўртасида кашф этилмаган кенг имкониятлар кўриб чиқилди.

Жумладан, учрашув доирасида Ўзбекистон ва Малайзия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.

Учрашув кун тартиби кенг кўламли бўлиб, ундан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодий дипломатияни устувор йўналиш сифатида жадаллаштириш, туризмни ривожлантириш, муносабатларимизнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ва глобал миқёсдаги масалалар ҳам ўрин олди.