Ўзбекистон-Мексика алоқалари манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш ҳамда ҳар икки томоннинг конструктив мулоқотни мустаҳкамлашга интилиши асосида изчил ривожланиб келяпти.
Мамлакатларимиз доимий равишда халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлаяпти.
2021 йилда ўзаро савдо ҳажми 18 миллион доллардан ортди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.