Учрашувда туризмнинг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Шу ўринда икки мамлакат туризм соҳаси ишбилармонлари ўртасида музокаралар ташкил этиш, халқаро туристик кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишга кўмаклашиш, гид-таржимонлар ва экскурсия етакчилари учун малака ошириш курсларини жорий этиш, икки давлат етакчи оммавий ахборот воситалари орқали Ўзбекистон ва Миср туризм салоҳияти тарғиботини кучайтириш ҳамда тўғридан-тўғри авиақатновлар сонини ошириш масалаларини муҳокама қилишди.
Учрашув якунида аниқ мақсад ва вазифаларни қамраб олувчи 2023–2025 йилларга мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар режасини имзолаш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.