Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигининг кенг доираси, жумладан, савдо-иқтисодий, маданий гуманитар ҳамда парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат жараёнида томонлар форумда кўтарилган масалалар, хусусан, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини, инновацион фаолиятдаги иштирокини кенгайтириш бўйича тажриба алмашиш лозимлигини қайд этдилар.

Айниқса, бунда қишлоқ жойлардаги аёлларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигига урғу берилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда парламентлар имкониятларидан фойдаланишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.