Ташрифдан кўзланган мақсад – мазкур мажмуа фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда Ўзбекистон - Озарбайжон сармоявий ҳамкорлигининг истиқболларига доир масалаларни муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Саноат парки билан танишув чоғида Озарбайжон инвестиция компанияси, Сумгаит кимё саноат парки инвестиция ва бизнесни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда «Diamed Co.» компанияси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилди.

Мулоқотлар якунида маҳаллий ва ташқи бозорларда харидоргир бўлган маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, эркин иқтисодий зоналар ва саноат паркларини яратишда ўзаро тажриба ва билим алмашишни ўз ичига олган сармоявий лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини ўрганишга доир келишувларга эришилди.

Умумий майдони 30 гектарни ташкил этувчи Пираллахин саноат парки 2016 йил сентябрь ойида ишга туширилган бўлиб, унинг асосий фаолият йўналиши фармацевтика саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан иборат. Айни пайтда 650 иш ўрни яратилган ушбу мажмуада 5 та резидент компания – «R-PHARM», «İFFA», «Absheron Saffron Ltd», «Diamed Co.», «Caspian Pharmed» масъулияти чекланган ва ҳиссадорлик жамиятлари ўз фаолиятини амалга ошириб келяпти, деб хабар беради «Дунё» АА.