–Тошкент халқаро кинофестивали ниҳоясига етди, ижтимоий тармоқлардаги шахсий аккаунтларим орқали менга юзлаб сурат ва видеолар келиб тушмокда, – дейди актёр. – Минглаб фотосуратлар миннатдорчилик сўзлари билан жойланмоқда.
Мен ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Фестиваль жараёнида Ўзбекистон ва ўзбек халқининг ғаройиб энергияси мени қамраб олди. Маҳорат дарсим доирасида ёш киноижодкорлар билан мулоқот қилишдан катта завқ олдим. Бугунги энг жўшқин ва самимий ният ва сўзларим фақат Тошкент кинофестивалига қаратилган. Эҳтиром ва эътибор учун миннатдорман.