Томонлар биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш ва савдо-иқтисодий, саноат, инвестициялар, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича режалаштирилган чора-тадбирларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Улар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисида битимни имзолашга тайёргарлик кўриш доираси ўзаро ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилдилар ҳамда мавжуд масалаларни келишишни тезлаштириш мақсадида икки томонлама музокараларни жадаллаштиришга келишиб олдилар. Шунингдек, шу йилнинг июль ойида имзоланган Савдо ва транзит бўйича битимни ҳаётга татбиқ этишнинг аниқ механизмлари ва ҳар икки томоннинг масъул шахслари кўрсатилган ҳолда «Йўл харитаси» ҳам яқин келажакда келишиб олинади.
Транспорт ва логистика ҳамкорлиги мавзусига тўхталиб, томонлар барқарор транзит ташишни таъминлаш бўйича самарали чора-тадбирлар кўришга тайёр эканликларини билдирдилар. Банк-молия соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар жорий йилнинг июль ойида Тошкентда Покистон томони билан икки томонлама тадбирлар давомида эришилган барча келишувларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси юзасидан келишиш жараёнини якунига етказишга аҳд қилдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.