Эътиборли жиҳати шундаки, бу Қирғизистон Омбудсманининг лавозимга тайнланганидан кейинги хорижий давлатларга қилган биринчи ташрифидир.
Ўзаро мулоқот давомида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ишчи-мигрантларнинг ҳуқуқларини таъминланишига кўмаклашиш каби ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.
Шунингдек, Омбудсманлар мамлакатда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, гендер тенглигини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шароитлар яратиш ва фуқаролар билан ишлашда Вакил томонидан йўлга қўйилаётган янги механизмлар борасида ўзаро фикр алмашишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича
вакили (омбудсман) Ахборот хизмати