Бу ҳақида Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 13—18 сентябрь кунлари бўлиб ўтаётган кинофестивалда дунёнинг 40 та давлатидан 500 дан ортиқ кинематографлар иштирок этмоқда. Кинофестиваль доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар намойиш этилади.

15 сентябрь куни “Ўзбек кино куни” доирасида дунёнинг бир қатор давлатлари билан 30 га яқин ҳамкорлик шартномалари имзоланиши кутилмоқда.