Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мулоқотда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов мамлакатда янги ташкил этилган агентлик фаолияти, бугунги кундаги долзарб вазифалар, амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берган.
Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Алик Шпекбаев Ўзбекистонда сўнгги йилларда ушбу йўналишдаги ислоҳотлар, шу жумладан, янги тузилма ташкил этилганини алоҳида эътироф этган.
Мулоқот якунларига кўра, икки давлат агентликлари ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш ва унинг доирасида қатор йўналишлар бўйича тажриба алмашишга келишиб олинган.