Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, қўшни давлат бунга мамлакатда карантин чекловлари жорий этилганини сабаб қилиб кўрсатди.

Мазкур қарор Қозоғистон ҳудудида коронавирус инфекцияси пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Идоралараро комиссия йиғилиши баённомаси билан тасдиқланди.

Чипта сотиб олган йўловчилардан пулни қайтариб олиш учун темир йўл кассаларига мурожаат қилиш сўралди. Чипталарни кейинги саналарга қайта расмийлаштириб олиш имконияти ҳам бор.