Музокаралар давомида Ўзбекистон туризм соҳасини ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимини ошириш, ушбу соҳада фаолият юритаётган хусусий тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Россия томони Ўзбекистоннинг маданий мероси, тарихий ёдгорликлари ва ноёб табиий ресурсларига асосланган туризм маҳсулотлари билан биргаликда, янги сайёҳлик масканлари ва йўналишлари билан яқиндан таништирилди.

Сангаджи Тарбаев, ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукумати томонидан туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бериб, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Учрашув давомида томонлар туризм соҳасидаги тажрибаларни ўзаро алмашиш, хусусан, мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини Россияда кенг тарғиб қилиш, туризм хизматларини рақамлаштириш, барқарор туризм ва меҳмонхона бизнесини ривожлантириш каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.