Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат транспорт вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И.Махкамов Сингапур Республикаси Транспорт вазири С.Исваран билан бўлиб ўтган музокараларда мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. 

Хусусан, томонлар Сингапур тажрибаси асосида аеропортларни ривожлантириш, жамоат транспортини рақамлаштириш, республикада транспорт-логистика марказларини қуриш, шунингдек, ўзбек мутахассисларини Сингапурда тажрибасини оширишни ташкиллаштириш бўйича қатор келишувларга эришди.

Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Сингапур Республикаси Транспорт вазирлиги ўртасида транспорт соҳасида Битим имзоланди.