"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти ахборот хизматининг маълум қилишича, делегация аъзолари қаторида Россиядан 30 нафар тадбиркор ҳам қатнашди.

Россия корхоналари Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, жумладан, "Чирчиқ" ва "Жиззах" технопаркларида ишлаш имкониятлари билан танишади. Бизнес миссияси дастури технопаркларга ташриф буюриш, бизнес-форум ва B2B учрашувларини ўтказишни ҳам ўз ичига олади.