Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон тарихий аҳамиятга эга Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.

Бундан ташқари, ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 11 та ҳужжат имзоланди.

Жумладан:

- Саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича “йўл харитаси”;

- маданият вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган маданият ва санъат соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;

- Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

- Ипакчилик тармоғида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.