Йиғилишда савдо, инвестиция, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, божхона тартиби, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки давлат раҳбарларининг изчил сиёсати натижасида муносабатлар барча йўналишларда жадал ривожланаётганини таъкидлади. 2025 йил якунида ўзаро товар айирбошлаш қиймати 718,3 миллион долларга етган.

Бу 2024 йилга нисбатан 22,5 фоиз юқори. Томонлар ўзаро савдо кўрсаткичини 2 миллиард долларга етказишни аниқ стратегик мақсад сифатида белгилаб олган.