Ушбу анжуман доирасида Алишер Шадманов Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа билан мулоқот ўтказди. Ўзбекистон ва Туркия соғлиқни сақлаш соҳасида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатган. Ўтган йил кузда бўлиб Тошкентда ўзбек-турк бизнес форуми доирасида Фахруддин Қовжа юртимизда бўлиб, қатор икки томонлама манфаатли келишувлар имзоланган эди. Бугунги мулоқот ҳам ана шу ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлди.
Мулоқот давомида Фахруддин Қовжа мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, коронавирусга қарши кураш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб, ушбу масалаларда мамлакатларимиз ҳамкорлиги икки томон учун ҳам манфаатли эканини таъкидлади.
Ўз навбатида, Алишер Шадманов турк қардошларимизнинг мамлакатимиз тиббиётига киритадиган инвестициялари, ўзбек ва турк мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашишлари соҳа ривожига ижобий таъсир қилаётганини эътироф этди. Пандемия даврида қардош давлат томонидан мамлакатимизга берилаётган мадад учун миннатдорчилик билдирди.
Мулоқот давомида қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Жумладан:
- фармацевтика ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб этиш;
- коронавирусга қарши курашда малакали турк мутахассисларини юртимизга таклиф этиш;
- корнавирусга қарши турк вакциналарнинг учунчи босқичи синовларида биргаликда ҳаракат қилиш;
- тиббий таълимда ўзаро ҳамкорлик;
- икки мамлакат мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашиши каби қатор масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Алишер Шадманов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши соғлиқни сақлаш соҳасида мувофиқлаштирувчи қўмита йиғилиши доирасида ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Бағдад Амреев, шунингдек, бир қатор турк инвесторлари билан мулоқот ўтказди.
ССВ Матбуот котиби.
Истанбул, Туркия Республикаси.