— Биз Ўзбекистонда Нотариал палата ташкил топганидан буён кузатиб келмоқдамиз. Палата ривожланишнинг тўғри йўлидан бораётганлигининг гувоҳимиз, — дейди Владимир Николаевич Марченко. — Палаталаримиз ўртасида меморандум имзоланиши тарихда муҳрланиб қолади. Келгусида ўзаро тажриба алмашишни мақсад қилганмиз, коронавирус пандемияси туфайли ёпилиб қолган йўллар очилса, сизларни Украинага таклиф этамиз.
