Халқаро форумда икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти вакиллари ва 30 га яқин нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирок этишмоқда.
Шунингдек, форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таҳлим вазири Абдуқодир ТОШҚУЛОВ ва Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлиги Венгрия Дипломатик академияси ва «Stipendium Hungaricum» дастури Давлат котиби Орсоё ПАЦАИ-ТОМАШИЧ (Dr. PACSAY-TOMASSICH Orsolya) ўртасида тор доирада учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда:
-икки мамлакат ўртасида қўшма дипломлар бериш имкониятига эга бўлган қўшма таълим дастурларини яратиш;
-венгер мутахассисларини Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида қисқа муддатли маърузаларга таклиф қилиш;
-Венгрия ОТМ базасида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий нашрлар, талабалар ва ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш;
-Венгрия университетлари билан кимёвий технологиялар, энергетика, машинасозлик, саноат технологиялари, биотехнология, суғориш ва сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармакология, фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама доирасида бўлди.