Мулоқотдан кўзланган асосий мақсад икки давлат ўртасида чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасида савдо-иқтисодий муносабатларнинг бугунги ҳолатини кўриб чиқиш, келгусида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича «Йўл харитасини» ишлаб чиқишдан иборат бўлди. Шунингдек, экспорт кўрсаткичларини янада ошириш ва Хитойлик инвесторларни мамлакатимизга фаол жалб этиш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув аввалида «Ўзчармсаноат» уюшмаси томонидан Хитойлик инвесторлар учун мамлакатимизнинг чарм-пойабзал соҳасига берилаётган эътибор, имкониятлар ва енгилликлар, соҳанинг салоҳияти, хом ашё захираси тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, юртимизда хорижий инвесторларга яратилган шароитлар ва экспортёр корхоналар учун берилаётган имтиёзлар ҳақида ахборот берилди. Ўзбекистон-Хитой ўртасида чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоғида манфаатли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш бўйича қатор ташкилий ва амалий масалалар муҳокама қилиб олинди.
Хитой Халқ Республикасига амалга оширган соҳа маҳсулотларининг экспорт қиймати 2021 йилда 33,7 миллион долларни ташкил этган. Шунингдек, бугунги кунга келиб, чарм-пойабзал ва мўйначилик саноати корхоналари ҳамда Хитойлик салоҳиятли инвесторлар билан ҳамкорликда умумий қиймати 35,0 миллион долларлик 9 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.