Учрашувда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди, хусусан, Ўзбекистон хорижий сармояларни жалб этиш бўйича улкан салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг фаолияти билан таништирилди. Инвесторлар Альянси Лидерлар клуби вакиллари Ўзбекистондаги фармацевтика саноати соҳасига ва йирик қурилиш лойиҳаларда иштирок этишга қизиқиш билдирди.

Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида бизнес-форум ўтказиш имкониятларини ҳам муҳокама қилди. Учрашув икки давлат ўртасида иқтисодиёт ва сармоявий соҳаларда шериклик алоқаларини ўрнатиш ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.