Тадбир давомида Ўзбекистон ва Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама кўп қиррали ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама этилди.

2024 йилда бўлиб ўтадиган икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш бўйича барча долзарб масалаларни тезкор ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳаракатлар алгоритми келишиб олинди, деб хабар беради “Дунё” АА.