Бироқ бугун тонгда Янги Зеландия терма жамоасининг 12 футболчисида ўйинолди текширувда коронавирус аниқлангани маълум бўлди. Рақиб жамоа вакиллари бундай ҳолатда ўйнай олмасликлари, мураббий эса таркиб шакллантириш учун етарлича футболчиларга эга эмаслигини билдирди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам футболчилар саломатлиги устувор ҳисобланади. Натижада томонлар бугунги ўйинни қолдиришга қарор қилишди, дея хабар берди Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси расмий телеграм каналида