Учрашувда Цукуба университети вице-президенти Онеда Осаму, профессорлар Усуяма Тосинобу, Темур Дадабоев, Оно Масаки ва маъмурий бошқарув ходимлари қатнашди.
Форумни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий-техник, концептуал ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, анжуман дастурига Ўзбекистон ва Япония олий ўқув юртлари ректорлари иштирокида Ректорлар форуми, Ўзбекистон ва Япония тадқиқотчиларининг илмий форуми, Ўзбекистон ва Япония талабалари иштирокида Академик форум ва Ўзбекистон маданият ҳафталиги каби қатор тадбирларни киритиш режалаштирилмоқда.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишларини муҳокама қилиш бўйича мунтазам равишда учрашувлар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.