Икки кун давом этган ушбу анжуманда дунёнинг 55 давлатидан 200 нафардан ортиқ вазир, муфтий, олим ва мутафаккирлар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қатнашди.
Конференцияда ислом оламидаги илмий-тадқиқот марказлари, диний идоралар вакиллари ва таниқли уламоларнинг мавзу бўйича маърузалари тинглангани баробарида мавжуд муаммоларни ҳамкорликда ечиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Анжуман якунида бутун дунё уламолари ижтиҳод ва бошқа муҳим масалаларда ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга келишиб олинди, шунингдек, муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.