Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг мактубида сўнгги йиллар Ўзбекистон-Венгрия муносабатларининг барча соҳаларда ва турли даражаларда жадал юксалиш даврига айлангани қайд этилган.
Ўзбекистон томони Венгрия билан сиёсий, парламент, иқтисодий ва таълим соҳаларида очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор экани маълум қилинди.
Ўз навбатида, Петер Сиярто Ўзбекистон Венгриянинг стратегик шериги эканини мамнуният билан таъкидлади.
«Биз умумий маданий-тарихий мерос ҳамда ўзаро ҳурмат, ишонч ва дўстлик каби қадриятларга асосланган икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашни мақсад қилганмиз», – дейилади Венгрия ташқи сиёсат идораси раҳбарининг мактубида.
Вазирлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон ва Венгрия халқлари манфаатлари йўлида бундан буён ҳам ҳар томонлама ривожланиб боришига ишонч билдирдилар.