Фильмда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилинади.
12-14 март кунлари ижодий гуруҳ суратга олиш жойлари билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлишди. Ҳозирда фильмнинг съёмка жараёнларига тайёргарлик кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур фильм "Халқ юраги" туркум ҳужжатли фильмлар доирасидан ўрин олган.
Фильм сценарий муаллифи Хуршид Дўстмуҳаммад, режиссёр Абдухалил Мингноров, оператор Азиз Арзиқулов, картина директори Аҳмаджон Унарбоев.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати