Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг эслатишича, Халқаро очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter) 150 дан ортиқ ҳукумат ва ташкилотларнинг умумий тамойиллар асосида маълумотларни халқаро миқёсда очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш устида иш олиб боради.

Мамлакатимизнинг мазкур хартияга қўшилишига Open Data Inventory (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида 63 балл тўплаб дунёда 44-ўринни,Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллаб, умумий 125 поғонага кўтарилгани асосий омил бўлиб хизмат қилган.

Рауф Нуруллаев