Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонга июль ойида 174,2 миллион долларлик газ импорт қилинган. Бу 2023 йил июлига нисбатан 174 баравар кўп. Яъни ўтган йилнинг июль ойида хориждан 1 миллион долларлик газ сотиб олинган.

Статистик рақамларга қараганда, жорий йилда Ўзбекистон газ импортига қуйидаги миқдорларда маблағ сарфланган:

— Январда — 35,6 миллион доллар;

— Февралда — 131,1 миллион доллар;

— Март — 193,6 миллион доллар;

— Апрель — 102,6 миллион доллар;

— Май — 108,4 миллион доллар;

— Июнь — 166,3 миллион доллар.

Ўтган 7 ойда мамлакатга 983,7 миллион долларлик табиий газ импорт қилинган. Ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткич эса 201 миллион долларга тенг бўлган.