Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 3 май соат 20:30 да «Жассим Бин Ҳамад» стадионида старт олади.

Бош ҳакам: Моуд Бонядифард (Эрон)

Ёрдамчи ҳакамлар: Сайид Ҳошеми, Илдорим Алиризо (иккиси – Эрон)

Захира ҳаками: Абдулла Ал Марри (Қатар)

Захира ҳаками ёрдамчиси: Захи Ал Шаммари (Қатар)

VAR: Эванс Роберт (Австралия)

AVAR: Шен Йинхао (Хитой)

Абдуқодир Ҳусанов, Аббосбек Файзуллаев ва Ҳожимат Эркинов жамоага ёрдам бера олмайди.