Жорий йилнинг 6, 8 ва 10 сентябрь кунлари Уругвайнинг Мальдонадо шаҳрида футбол бўйича халқаро турнир бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда  Ўзбекистон ёшлар жамоаси (U-20) ҳам иштирок этади.

Турнирда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Уругвай, Аргентина ва Бразилия U-20 миллий жамоалари билан баҳс юритади.