Юқори балл тўплаган ўғил-қизларимизга таълимда грант, контрактга чегирма, “касб ваучери” берилади, хорижда ўқиш пули қопланади. Тадбиркорликда имтиёзли кредит олиш, акселератор дастурида қатнашиш имкони яратилади. Иш жойида хорижий стажировка ташкил этилади, давлат хизмати учун кадрлар захирасига киритилади, уй-жой олишда имтиёзли ипотека ажратилади.
Йил якунида энг юқори натижаларга эришган ёшлар тантанали тақдирланади.
“Умуман, “Ўзбекистон ёшлар лигаси” барча мактаб ва техникум ўқувчилари, ўзимизда ва хорижий олийгоҳларда ўқиётган ва илм-фан билан шуғулланаётган йигит-қизларимиз, давлат ва хусусий секторда ишлаётган ёшларимиз, чет элдаги ватандошларимизнинг фарзандларини Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида бирлаштирадиган умуммиллий ҳаракатга айланади”, – деди Президентимиз.