Мусобақада 19 мамлакатдан 89 нафар ёш шахматчи қатнашди. Ўзбекистон терма жамоасидан 6 нафар истеъдодли спортчи юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жами 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритди.

Рапид бўйича натижалар:

- Муҳаммадзоҳид Суяров – 7,5 очко билан олтин медаль соҳиби;

- Муҳиддин Мадаминов – 7 очко билан кумуш медаль соҳиби;

- Афруза Ҳамдамова – 6,5 очко билан қизлар ўртасида фахрли иккинчи ўрин эгаси бўлди.

Блиц бўйича натижалар:

- Мадаминов Муҳиддин – 12 очко билан олтин медаль ва жаҳон чемпиони;

- Суяров Муҳаммадзоҳид – 10 очко билан бронза медаль;

- Омонова Умида – 9,5 очко билан кумуш медаль;

- Бегмуратов Ҳумоюн – 9 очко билан 4-ўрин;

- Халилова Мадинабону – 8 очко билан 6-ўрин эгаси бўлди.