Тадбирда Ўзбекистоннинг инвестиция ва экспорт салоҳияти ҳамда заргарлик саноати тараққиёти юзасидан тақдимот уюштирилди.
Ўзбекистон вакиллари Осиё, Яқин Шарқ ва Африка давлатларида олтин саноати ривожланиши тенденциясига бағишланган муҳокамаларда иштирок этиб, хориж томонига мамлакатимизда ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Бундан ташқари, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси вакиллари «IBMC International», «TVT consulting» ва «Stuart and Hamlyn» компаниялари билан икки томонлама музокаралар ўтказишди. Унда жаҳон олтин бозорининг ҳолати ва ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон делегацияси сафар давомида, шунингдек, Дубайдаги «Siroya jewellers» компанияси фаолияти билан танишди. Компания раҳбари Р.Жаин билан ҳамкорлик масалалари, жумладан, Ўзбекистонга инвестиция киритиш, заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқишда солиқлар ва божхона тизими имкониятлари муҳокама қилинди.
Бўлиб ўтган суҳбат интиҳосида Ўзбекистон бозорини ўрганиш ва инвестиция киритиш имкониятларини таҳлил қилиш учун 2023 йилда «Siroya jewellers» компанияси делегациясининг мамлакатимизга амалий сафарини уюштиришга келишиб олинди.