Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг телеграм каналида маълум қилди. Қайд этилишича, тадбир Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий ҳамда инвестицион ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди.

Томонлар ҳар икки мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган устувор йўналишлар бўйича фикр алмашдилар.

Олдинда савдо, инвестициялар ва бизнес алоқаларини ривожлантиришга қаратилган мазмунли ва муҳим ташаббусларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.