Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда қўриқхона ҳудудида резидент (маҳаллий) ва қишки жанубга кўчиш пайтида чегара деворидаги ўтиш жойлари орқали Қозоғистондан кириб келиши мумкин бўлганлар билан биргаликда 100 га яқин сайғоқ яшайди. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, сайғоқ Қизил китобга киритилган ва у бутунлай йўқолиб кетиш арафасида турган жуда ноёб тур ҳисобланади.
Маълумот учун: 2012 йилнинг апрель ойида ушбу метод орқали саноқ ўтказилганда ўрганилаётган ҳудуддаги сайғоқларнинг максимал сони қайд этилган ва 525 тани ташкил этган. 2021 йилда 10 нусхагача бўлган ҳайвонлар кичик гуруҳларининг янги излари қайд этилди. Шунингдек, қиш мавсумида комплекс бўйлаб жойлаштирилган фотоқопқонларда бир неча бор қайд этилган.